Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди
Якшанба куни соат 03:03 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида ҳам сезилди.
11 май куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 03:03 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,08 градус шимолий кенглик; 72,35 градус шарқий узунлик. Магнитуда – 3,1. Чуқурлик – 5 км. Эпицентр – Тошкентдан 263 км жануби-шарқда.
Андижон ва Наманган вилоятларида сезилиш кучи:
- Пахтаобод тумани – 2−3 балл, 15 км;
- Избоскан тумани – 2 балл, 20 км;
- Учқўрғон тумани – 2 балл, 21 км.
Мавзуга оид
08:51
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
20:00 / 09.06.2026