Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
Бухородаги автотураргоҳда Captiva, Lacetti ва Nexia-2 транспорт воситалари қисман ёниб кетди.
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Бухоро шаҳрида учта автомобил иштирокида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 12 май куни соат 11:45 да «Фитрат» МФЙ, Миракон кўчасида жойлашган автотураргоҳда ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига учта ёнғин-қутқарув автоэкипажи жалб қилинган ва улар ёнғинни бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti, Captiva ва Nexia-2 русумли автомобиллари қисман ёнган.
«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетгани, шунингдек, Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёнгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:40 / 19.06.2026
Ўзбошимчалик билан сақланган солярка портлаган – Ёзёвондан репортаж
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
10:59 / 13.06.2026