Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда
1–25 май кунлари Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳамкорлигида “Талабалар фестивали” бўлиб ўтмоқда.
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижодий, интеллектуал ва жамоавий фаоллигини рағбатлантириш, маданий ва илмий алмашинувни қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва инновацияларни оммалаштириш, шунингдек, ёшларда лидерлик ҳамда ташаббускорлик қобилиятларини ривожлантиришни мақсадида ўтказилаётган фестивал доирасида:
- “Контент72” ижтимоий видеороликлар танлови;
- “Талабалик даврим” фото ва видео челленжи;
- “AI-GirlsBootCamp” оромгоҳи — талаба-қизлар учун махсус дастур;
- “Заковат” интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтади.
Бундан ташқари:
- “Жисмоний тайёргарлик синовлари”, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи учун ўқув йиғинлари, “Талабалар театр студиялари” танлови;
- “БМТ модели” лойиҳаси, “Ибрат” дебат турнири, “Юртим қадриятлари” танлови;
- Талаба ва магистрантлар иштирокидаги илмий-амалий конференция,
- “Қувноқлар ва зукколар” фестивали ўтказилади.
21–23 май кунлари “TalabaExpo–2025” кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Унда уч кун давомида турли йўналишлар бўйича тадбирлар ташкил этилади.
Мавзуга оид
10:45 / 15.10.2025
Ўзбекистон яшил ташаббусларга йилига 10 млрд сўмгача маблағ сарфлайди
19:37 / 09.10.2025
Ёшларнинг «Яшил ташаббуслар»и қўллаб-қувватланади
18:10 / 29.08.2025
Давлат томонидан ўқув марказида ўқиётган ёшларнинг халқаро мусобақа харажатлари қоплаб берилиши мумкин
22:05 / 17.03.2025