Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
Дарахт ҳайдовчи ўз машинасини йўл четига қўйиб, ошхонага кириб кетган вақтида қулаб тушган.
Андижон вилояти Марҳамат туманида дарахт Cobalt транспорт воситаси устига қулаб тушди, деб хабар беради вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 26 май куни соат 13:20 ларда Марҳамат тумани Дукчи Эшон МФЙ, Ипак йўли кўчасида 32 ёшли ҳайдовчи И.Ф. Cobalt’ини автомобил йўли четига қўйиб, тушлик қилиш учун ошхонага кириб кетган. Бу вақт об-ҳаво кескин ўзгариб, кучли шамол эсиши оқибатида чинор дарахти мазкур автомашина устига қулаб тушган.
Таъкидланишича, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган, автомашина техник шикастланган.
Эслатиб ўтамиз, апрель охирларида кучли шамол сабаб Миробод туманида дарахт иккита Cobalt устига қулаганди. 17 май куни эса Тошкентда дарахт босиб қолган бир киши вафот этган эди.
Мавзуга оид
10:20
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026