Жаҳон | 07:52 / 28.05.2025
10795
1 дақиқада ўқилади

 Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади

Қироллик Олий Маҳкамаси Зулҳижжа ҳилоли кўрингани муносабати билан 28 майдан Зулҳижжа ойи бошланганини, 5 июнь куни эса ҳожилар Арафотда туришини маълум қилди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳам Зулҳижжа ойи — 2025 йил 28 майдан бошланишини тасдиқлади.

Фото: HaramainInfo

Саудия Арабистонидаги ой кузатилувчи минтақа — Тумайрда 27 май куни Зулҳижжа ойи кўринди. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий суди — 2025 йил 28 май, чоршанба кунидан 1446 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди.

Унга кўра, ҳожиларнинг Арафотда туриш маросими (арафа куни) 2025 йил 5 июнь, пайшанба куни бўлиши тасдиқланди. Қурбон ҳайити эса ундан кейинги кун, яъни 2025 йил 6 июнь, жума куни нишонланади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво бўлими ҳам фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил Зулҳижжа ойининг 1 куни 2025 йил 28 май, чоршанба кунига тўғри келишини маълум қилди.

Лекин, ҳозирча Ўзбекистонда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси расман эълон қилинмади.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид