Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари аниқланди
Халқ банкининг Ўзбекистон банк хизматлари марказида ишловчи маҳалла банкири мазкур марказ бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаро номига 66 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилади.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла банкири сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, у кредит ажратиб бериш учун муқаддам 600 минг сўм, банк бошқарувчиси ўринбосари эса 920 минг сўм олганлиги аниқланди.
Шунингдек, “Халқ банки” Ўзбекистон БХМ мансабдор шахслари, Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва улгуржи савдога ихтисослашган МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар асосида бошқа фуқаролар номига 153 млн сўм миқдорида мақсадсиз кредит ажратилишига эришиб, уларни нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
БХМ бошқарувчиси ўринбосари 2000 ва 2015 йилларда Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан судланган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026