Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Кучли ёмғирлар кўчки ва тошқинларни келтириб чиқаряпти.
Фото: Getty images
Ҳиндистон шимоли-шарқида кучли ёмғир сабаб бўлган табиий офатлар қурбонлари сони 44 кишига етди.
Ҳиндистоннинг NDTV телеканали хабар беришича, муссон фасли келиши билан бошланган ёмғирлар ер кўчкилари ва тошқинларни келтириб чиқарди ва бу минтақадаги ҳаётни сезиларли даражада мураккаблаштирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, аҳоли орасида қурбонлар Ассам, Аруначал-Прадеш, Мегалая, Манипур, Трипура, Нагаланд ва Мизорам штатларида қайд этилган.
Расмий маълумотларга кўра, кучли ёмғирлар 1500 дан ортиқ қишлоққа ва 14 739 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказган.
Ҳиндистон метеорология департаменти аввалроқ минтақада яқин кунларда кучли ёғингарчилик давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Мамлакатда ҳар йили июн-сентябр ойларида ёғадиган муссон ёмғирлари одамларнинг қурбон бўлишига ва катта моддий зарарга олиб келади.
Мавзуга оид
21:57 / 03.05.2026
Кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади - ФВВ
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026