Иқтисодиёт | 13:14 / 06.06.2025
2512
1 дақиқада ўқилади

ЕМБ танаффусдан олдин яна асосий ставкаларни пасайтиради

ЕМБнинг асосий фоиз ставкаси яна 0,25 фоиз пунктига, 2 фоизгача қисқартирилди. Бу асосий ставкаларнинг сўнгги қисқариши, деди регулятор раҳбари Кристин Лагард.

Фото: Imago

Европа Марказий банки (ЕМБ) асосий ставкаларини яна пасайтирди. Базавий фоиз ставкаси яна 0,25 фоиз пунктга камайтирилиб, 2 фоизгача туширилди, дея маълум қилди Европа регулятори 5 июн, пайшанба куни Франкфурт-Майнда. Бу базавий фоиз ставкасининг кетма-кет еттинчи ва 2024 йилнинг ўрталаридан бери саккизинчи пасайишдир.

Тижорат банклари ЕМБдан қарз олиши мумкин бўлган асосий қайта молиялаш операциялари ставкаси 2,15 фоиз, қисқа муддатли қарзлар бўйича фоиз ставкаси 2,4 фоиз қилиб белгиланган.

Европа Марказий банки сўнгги пасайишни нархларнинг барқарорлашуви ва АҚШ савдо сиёсати босими билан изоҳлади. Май ойида евроҳудуддаги инфляция яна пасайиб, ЕМБ мақсадли кўрсаткичдан 1,9 фоизгача тушиб кетди.

ЕМБ раҳбари Кристин Лагарднинг айтишича, бу танаффус олдидан сўнгги пасайишдир. «Биз пул-кредит сиёсати циклининг охирига яқинлашмоқдамиз, бу даврда қатор зарбаларга, жумладан, коронавирус, Украинадаги уруш ва энергия инқирозига жавоб қайтардик», деди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид