Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
«Ўзэнергоинспекция» Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси иштирокида назорат тадбири ўтказилди.
Унда, Данғара тумани «Навбаҳор» МФЙда жойлашган «А.М.» МЧЖга қарашли алюминни қайта ишлаш цехида ҳисоблагичдан ташқари яширинча байпас газ қувуридан ноқонуний ҳолатда табиий газдан фойдаланилгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 805 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026