Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади
Аввалроқ Маск вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида сотганликда айбланган молиячи Жеффри Эпштейн иши билан боғлиқ ҳужжатларда Трамп номи тилга олингани ҳақида ёзган эди.
Миллиардер Илон Маск Х ижтимоий тармоғидан АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақидаги обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади.
Аввалроқ у вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида сотганликда айбланган молиячи Жеффри Эпштейн иши билан боғлиқ ҳужжатларда Трамп номи тилга олингани ҳақида ёзган эди.
«Ҳақиқий бомба вақти келди: Доналд Трамп Эпштейн файлларида бор. Бу уларнинг оммага ошкор этилмагани асл сабаби. Хайрли кун, Трамп!», деб ёзган эди тадбиркор 5 июнь куни ёзган хабарида.
Ҳозир бу пост ўчириб ташланган. Маск ушбу пост нега ўчирилганига изоҳ бермади.
Аввалроқ, Маск республикачиларнинг АҚШ бюджети тақчиллигини оширувчи солиқ имтиёзлари ҳақидаги «катта чиройли қонун лойиҳасини» танқид қилди. Шундан сўнг, Доналд Трамп билан келишмовчилик юзага келди.
Можаро вақтида Маск президентнинг исми Жеффри Эпштейн жиноят иши билан боғлиқ ҳужжатларда борлигини айтиб, Трампнинг обрўсига путур етказмоқчи бўлди. Трамп ҳақиқатан ҳам Эпштейнни таниган ва унинг иши билан боғлиқ ҳужжатларда тилга олинган. Баъзи ҳужжатлар махфийлигича қолмоқда.
Бунга жавобан Трамп бошқа нарсалар қатори Маскнинг компаниялари билан ҳукумат шартномаларини бекор этиш билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026