Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вучич Россиянинг Украинадаги урушини қораловчи баёнотга имзо чекмади
Сербия президенти Россиянинг кенг кўламли ҳужуми қораланган Украина - Жануби-Шарқий Европа саммити якунлари бўйича декларацияни имзоламади.
11 июн, чоршанба куни AFP хабарига кўра, Сербия президенти Александр Вучич Россиянинг Украинага бўлган тажовузини қоралаган Украина - Жануби-Шарқий Европа саммити якунлари бўйича декларацияни имзоламади.
Ҳужжатни Руминия президенти Никушор Дан, Молдова президенти Майя Санду, Болгария, Хорватия ва Греция бош вазирлари, бошқа Болқон давлатлари вакиллари имзолади. «Биз Россиянинг Украинага қарши шафқатсиз босқинчилик урушини кескин қоралаймиз», — дейилади саммит иштирокчилари баёнотида.
Давлат раҳбарлари «Украинани зарур бўлган вақтгача тўлиқ ва доимий қўллаб-қувватлаш»га содиқлигини тасдиқлади ва барча мамлакатларни Россиянинг «ҳарбий ҳаракатларига» ёрдам бермасликка чақирди. Декларацияда, шунингдек, қўшимча санкциялар ва Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш, Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзолигини қўллаб-қувватлаш, махсус трибунал ташкил этиш талаб этилади.
Ҳужжатда таъкидланишича, «Россия қўшинлари ва ҳарбий техникасини бутун Украинадан тўлиқ олиб чиқиб кетиш тинчлик учун марказий ва муҳокама этилмайдиган шартдир».
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026