Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Озодлик радиоси»нинг дастурлари трансляцияси тўхтатилди
АҚШнинг Глобал медиа агентлиги «Озодлик радиоси» радио дастурларини узатувчи сунъий йўлдош хизмати билан шартномани янгиламади.
Американинг хорижга трансляция қилинувчи ОАВ воситаларини молиялаштиришга масъул бўлган АҚШнинг Глобал медиа агентлиги (USAGM) «Озодлик радиоси»нинг рус хизмати радиодастурларини трансляция қилувчи сунъий йўлдош хизмати билан шартномани янгиламади. Натижада «Озодлик радиоси»нинг Eutelsat Hotbird 13G сунъий йўлдоши орқали 24 соатлик эшиттиришлари тўхтатилди, деб хабар қилди медиакорпорация 12 июн, пайшанба куни.
«Озодлик радиоси»нинг дастурлари ва янгиликлари Svoboda.org сайтида, шунингдек "Радио Свобода Live" YouTube-каналида мавжуд.
Айни пайтда Вашингтондаги Федерал округ суди "Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси"ни молиялаштириш бўйича ишни кўришда давом этмоқда. Медиакорпорация USAGM'дан 2025 молиявий йил учун АҚШ Конгресси томонидан ажратилган тахминан 62 миллион долларни ўтказишни талаб қилмоқда.
Май ойининг охирида суд USAGM'га май ойига ажратилган маблағни "Озодлик радиоси"га ўтказишни буюрган эди. Бу USAGM'га қарши учинчи қаноатлантирилган даъводир.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026