Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА раҳбари ядровий хавфсизликни таъминлаш учун Эронга боришга тайёр
Мариано Гросси ҳар икки томонни можаро янада кучайиб кетишининг олдини олишга чақирди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Мариано Гросси вазиятни баҳолаш, хавфсизлик ва ядровий қурол тарқалишининг олдини олиш учун имкон қадар тезроқ Эронга боришга тайёрлигини билдирди.
Гросси бу баёнотни кеча Исроил Эрон ядро иншоотлари ва тинч аҳоли объектларига зарбалар берганидан сўнг, АЭХА бошқарув кенгаши йиғилишида айтди.
Унинг сўзларига кўра, Эрон томони агентликни Натанздаги ядровий иншоотга берилган зарба ҳақида хабардор қилган. Гроссининг таъкидлашича, у ядровий иншоотлар ҳеч қандай шароитда нишонга айланмаслиги кераклигини бир неча бор таъкидлаган.
Бош директор, шунингдек, ядровий иншоотларга ҳужумлар халқаро ҳуқуқ, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари ва агентликнинг ўз уставига зид эканини айтди.
«Мен тегишли органларга вазиятни баҳолаш, хавфсизлик ва қурол тарқалишининг олдини олиш учун имкон қадар тезроқ Эронга боришга тайёр эканлигимни маълум қилдим», деди Гросси ва ҳар икки томонни можаронинг янада кучайишига йўл қўймасликка чақирди.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
10:45 / 08.06.2026