Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда микроавтобус поезд билан тўқнашди
Бекобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи темирйўл кесишмасида микроавтобус ва локомотив иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Микроавтобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчи ҳам жароҳатланмаган.
Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ
14 июн куни соат тахминан 16:40 ларда Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи темирйўл кесишмасида микроавтобус ва локомотив иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲҲБ хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган, шлагбаумсиз, бироқ светофор ва йўл белгиларига эга темирйўл кесишмасида 2002 йилда туғилган Х.Ф. бошқарувидаги JAC M3 русумли микроавтобус «Ўзметкомбинат» АЖга тегишли «ТЗМ2УМ» русумли дизель локомотив билан тўқнашган.
Микроавтобусда йўловчилар бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида транспорт воситалари техник жиҳатдан шикастланган, ҳайдовчи саломатлигига зарар етмаган.
Ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
08:26 / 27.02.2026
“Кичкина жарима билан қутулиб кетдик” — ЙПХга бўйсунмаган BMW'даги шахс қоидабузарлигидан фахрланишини айтди
16:49 / 26.02.2026