Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гросси: Натанз ядро заводининг центрифугалари шикастланган
Исроил ҳужумлари натижасида Исфаҳондаги ядро марказида тўртта бино зарар кўрди. Эрон ядровий дастури учун калит бўлган Фордодаги уранни бойитиш бўйича ерости заводи зарар кўрмаган, деди АЭХА раҳбари.
Эроннинг Натанз шаҳридаги уранни бойитиш заводидаги центрифугалар Исроил зарбалари натижасида «агар тўлиқ вайрон бўлмаган бўлса, жиддий шикастланган», деди Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) раҳбари Рафаэл Гросси 16 июн, душанба куни Британиянинг BBC медиакомпаниясига.
Гроссининг сўзларига кўра, Натанздаги центрифугаларнинг шикастланиши, эҳтимол, электр таъминотидаги узилишлар натижасида бўлган ва станциянинг ерусти қисми зарбалар натижасида «бутунлай вайрон бўлган». Бироқ центрифугалар жойлашган ерости залига тўғридан тўғри зарба берилмаган, деди АЭХА раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Исроил зарбалари натижасида Исфаҳон ядро марказидаги тўртта бино вайрон бўлган. Бироқ, Фордодаги уранни бойитиш бўйича ерости заводи, афтидан, зарар кўрмаган.
АЭХА 14 июн куни уран 60 фоизгача бойитилган Натанздаги объектда радиологик ва кимёвий ифлосланиш аниқлангани ҳақида хабар берди. Гроссининг сўзларига кўра, Исроил зарбалари объектнинг энергия инфратузилмаси, жумладан, захира генераторларини йўқ қилган. Бироқ, заводдан ташқарида радиация даражаси нормал чегараларда қолди.
Шу куни агентлик Исроилнинг зарбалари натижасида Исфаҳондаги ядро марказида уранни қайта ишлаш заводи ва ёнилғи пластиналари ишлаб чиқарувчи заводга зарар етганини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
10:45 / 27.06.2026