Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди
Республика бўйича 200 дан ортиқ дорихоналар 2,6 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланиб, уларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди, деб хабар бермоқда Рақобат қўмитаси.
Қўмита томонидан Fair tech ягона ахборот тизими орқали дорихоналарда дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмагани ҳолатлари ўрганиб борилган.
Ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича 2025 йилнинг ўтган даври давомида олиб борилган ўрганишларда 225 та дорихонада 62 704 та ҳолатда дори воситаларнинг савдоси бўйича 2,6 миллиард сўм асоссиз даромад олингани аниқланди ҳамда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, маблағларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Жумладан, улгуржи савдода:
1744 та ҳолатда — “Евро Фарм Бизнес” МЧЖ ХК;
1695 та ҳолатда — Тар Pharm Alliance МЧЖ;
5191 та ҳолатда — “Гармония Фарм” МЧЖ.
Нархларни асоссиз ошириш аломатлари бўйича юқоридаги МЧЖга нисбатан қўмитанинг махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилди.
Рақобат қўмитаси дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари белгиланган нархларига риоя этилмай сотилган тақдирда чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
10:00 / 16.06.2026
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
09:01 / 02.06.2026
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни хавф даражаси бўйича баҳолайди
20:20 / 25.05.2026
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq рейсларидаги кечикишлар бўйича сўров юборди
11:48 / 21.05.2026