Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда электр таъминоти узилгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди
Фавқулодда ўчиш оқибатида Марказий Осиё ягона энергетика тизимида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам частота тушишлари кузатилган.
Фото: inbusiness.kz
19 июн куни Қозоғистондаги «Экибастуз» энергетика узелида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 500 kV электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди. Бу Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Қайд қилинишича, фавқулодда ўчиш оқибатида Марказий Осиё ягона энергетика тизимида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам частота тушишлари кузатилган.
«Авариявий ҳолатни бартараф этиш мақсадида айрим ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар киритилди. Соат 19:30 да 500 kV электр узатиш линиясидаги носозлик бартараф этилди ва таъминот тикланди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:20
Қозоғистон йўлбарсларни қайтариш учун ўн минглаб дарахт экмоқда
19:12 / 05.03.2026
Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг экологик саммити бўлиб ўтади
19:01 / 04.03.2026
Қозоғистон Трампнинг Тинчлик кенгашига бадалсиз аъзо бўлди
15:28 / 02.03.2026