Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Қарийб 1,5 миллион ўзбекистонлик 2024 йилда Россияга борган, бу умумий мигрантлар улушининг 23,3 фоизига тенг.
Фото: РИА Новости
2024 йилда Россияга 6,3 миллионга яқин мигрант келган бўлиб, уларнинг ярми ишга жойлашиш мақсадида, деди Россия ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова.
«Биз пандемиядан олдинги кўрсаткичларга қайтдик. 6,3 миллионга яқин чет эл фуқаролари келди. Бу фуқароларнинг 50 фоизга яқини ишга жойлашиш мақсадида келган», деди у Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқишида.
Хорижликларнинг 23,3 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилган, бу қарийб 1,5 миллионга тенг.
Шунингдек, 16,7 фоизини Тожикистон, 10,4 фоизини Қирғизистон, 9,5 фоизини Беларус фуқаролари ташкил этган
Мавзуга оид
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:02 / 29.04.2026
АҚШ грин-карта ва фуқаролик аризалари учун текширувни кескин кучайтирди
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
21:03 / 28.04.2026