Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги АҚШ базаси ўққа тутилди
Қўшма Штатлар эронпараст гуруҳларнинг Ироқ ва эҳтимол Суриядаги базаларига ҳужум қилишга тайёрланаётгани аломатларини аниқлади.
АҚШ ҳарбийлари ва разведка хизматлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар Қўшма Штатларнинг Ироқ ва эҳтимол Суриядаги базаларига ҳужум қилишга тайёрланаётгани аломатларини аниқлади, деб ёзди 22 июн куни The New York Times (NYT).
Нашр манбасининг хабар қилишича, ҳозир бу гуруҳлар тийиб турилмоқда ва Ироқ расмийлари уларни Америка базаларига ҳужум қилишдан қайтариш учун «барча чораларни кўрмоқда». NYT бошқа тафсилотларни келтирмади.
Шу билан бирга, Эроннинг Mehr ва Fars ахборот агентликлари Ироқнинг Al-Maalomah ахборот агентлигига таяниб, Суриянинг Касрук ҳудудидаги Америка ҳарбий базасига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди. Айтилишича, база миномётдан ўққа тутилган. Ким ўқ узгани номаълум. Ҳужум ортидан базада хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
АҚШ расмийлари ўз базасига қилинган ҳужум ҳақида хабар бермади ва Эрон агентликларининг баёнотларини шарҳламади.
22 июнга ўтар кечаси АҚШ Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфахондаги ядровий дастур заводларига бункер бомбалари ва Томаҳавк ракеталаридан фойдаланган ҳолда зарба берди. Энди Трамп маъмурияти яқин 48 соат ичида Эрондан жавоб ҳужумларини кутмоқда. АҚШ ҳукумати фуқароларни мамлакат ичидаги терактлар хавфи ҳақида огоҳлантирди. Чет элдаги америкаликларни эҳтиёткорликка чақирди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026