Ўзбекистон | 10:34 / 27.06.2025
3946
1 дақиқада ўқилади

Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилади

2025 йил 26 июн куни имзоланган янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ муносабатларида фойдаланиладиган электрон ҳужжатларни шахснинг розилигини ифодалайдиган ва уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқлаш электрон рақамли имзога тенглаштирилди

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари Suv hisobi ахборот тизими ва ушбу соҳадаги ваколатли органларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартиби янада соддалаштирилди.

Унга кўра, бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма ёки электрон аризасига кўра солиқ органлари томонидан 3 кун ичида амалга оширилиши белгиланди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид