Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Қорақалпоғистон темирйўл чегара божхона постига Бейнеу–Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг 9-вагонида Қозоғистондан кириб келган фуқаронинг қўл сумкаси кўздан кечирилди.
Фото: Божхона қўмитаси
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси хабар беришича, ушбу шахс 6 турдаги 17 дона жами оғирлиги 79,50 грамм бўлган қимматбаҳо металл – олтиндан ясалган заргарлик буюмларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келаётган бўлган.
Ушбу буюмлар божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва яширин тарзда олиб ўтишга уринилган.

Темирйўл орқали ҳаракатланганда фуқаролар эквиваленти 500 доллар қийматидаги товарларни Ўзбекистон ҳудудига божсиз олиб кириши мумкин. Қиймати ундан ортган товарларга нисбатан божхона тўловлари ундирилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
08:57
1 трлн 145 млрд сўмлик товарлар ноқонуний муомаладан чиқарилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
12:40 / 10.01.2026
Нукус ва Хўжайлида “опий” савдоси фош этилди: 1 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди
08:40 / 10.01.2026