Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев: Озарбойжон АҚШ билан дўстлик ва шерикликка алоҳида аҳамият беради
Илҳом Алиев Доналд Трампга АҚШ миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади.
Озарбойжон АҚШ билан дўстона муносабатлар ва шерикликка алоҳида аҳамият беради.
Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг америкалик ҳамкасби Доналд Трампга Америка Қўшма Штатлари миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табригида айтилади. Мурожаат матни Озарбойжон президенти матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Озарбойжон раҳбари халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризм ва унинг турли кўринишларига қарши курашиш, энергетика хавфсизлиги соҳасида ва бошқа қатор муҳим йўналишларда фаол ва самарали ҳамкорлик қилиш икки давлат ўртасидаги яқин шерикликнинг ўзига хос хусусиятларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.
«Америка Қўшма Штатлари узоқ йиллар давомида Озарбойжоннинг энергетика соҳасида содиқ ҳамкори бўлиб келганини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Яхши анъаналарга асосланган ва мустаҳкам пойдеворга қурилган бу борадаги ҳамкорлигимиз бугун ҳам муваффақиятли давом этмоқда», — деди давлат раҳбари.
У Боку АҚШ томонидан Озарбойжоннинг энергетика стратегиясига кўрсатилаётган доимий қўллаб-қувватлов, шунингдек, минтақада барқарорлик ва тараққиётга хизмат қилувчи улкан лойиҳаларни амалга оширишини юксак қадрлашини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026