Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасига қўшилмоқчи
Бу масала Тожикистон ва Хитой транспорт вазирлари ўртасида муҳокама қилинди.
Фото: utrk.kg
Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим Хитой транспорт вазири Лю Вей билан республиканинг «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасига қўшилиш имкониятларини муҳокама қилди. Учрашув 2 июл куни Хитойнинг Тянцзин шаҳрида ШҲТ аъзо давлатлари транспорт вазирларининг йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
«Учрашувда «Хитой-Тожикистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Туркия-Европа» мултимодал йўлагини янада ривожлантириш ва Тожикистоннинг «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасига қўшилиши масаласи муҳокама қилинди», дейилади хабарда.
«Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси «Янги Ипак йўли» транспорт тизими доирасида мазкур давлатларнинг темир йўлларини Туркманистон, Эрон ва Туркия орқали Европа темир йўл тармоғи билан боғлашга қаратилган.
Қайд қилинишича, Қирғизистон орқали ўтадиган йўналишни муҳокама қилиш чоғида узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг «шимолий» йўналиш танланди: Хитойнинг Қашғар шаҳридан (Хитой темир йўлининг жанубий Шинжондаги сўнгги нуқтаси), Торугарт назорат-ўтказиш пункти, Арпа водийси (Фарғона тизмаси), сўнгра Қўштепа, Макмал, Жалолобод шаҳри орқали Ўзбекистонга.
Дастлаб, Қирғизистон участкасининг режалаштирилган узунлиги 268,4 километр, Хитой қисмининг 165 километрини ташкил этиши маълум қилинган эди. Йўлнинг умумий узунлиги 454 километр қилиб белгиланди. Сўнгги маълумотларга кўра, темир йўл узунлиги 532,53 км бўлиб, шундан 158,04 км Хитой (Қашғар — Торугарт) ва 304,94 км Қирғизистон ҳудудига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил декабр ойида Душанбеда «Хитой-Қирғизистон-Тожикистон-Афғонистон-Эрон» темир йўли лойиҳасини ривожлантириш бўйича дастлабки келишув имзоланган эди.
Бу темир йўл Хитой Қашғаридан Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудлари орқали Афғонистон Ҳиротигача ётқизилиши кутилган эди. Кейинчалик уни Эрон темир йўли билан боғлаш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
19:00 / 11.01.2026