Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрта никоҳ учун жавобгарлик кучайтирилади
Эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Муродбек Маҳмудов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
«Эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берилди. Шу билан бирга, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган енгил шикаст етказиш жинояти учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш ҳақида ҳам қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди. Пробация ҳисобида турган шахслар устидан назоратни амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари ҳам белгиланди», деди Маҳмудов.
Унинг сўзларига кўра, эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш чоралари кескин кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тизимлари интеграция қилинган ва эрта туғруқларни яшириш ҳолатларига чек қўйилган. Уларни дарҳол аниқлаш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш имконияти кенгайтирилган.
Ўзбекистон Оила кодексига кўра, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун камида 18 ёш этиб белгиланган. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Аввалроқ, Ўзбекистон болалар, эрта ва мажбурий никоҳ муаммосига эга давлатлар қаторига киритилган эди.
Мавзуга оид
21:39 / 15.12.2025
Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди
21:19 / 15.12.2025
Ҳиндистонда уй бекаларига «маош» тўлаш бўйича кенг кўламли лойиҳа бошланди
11:05 / 12.12.2025
“Емаган сомсамга пул тўлаяпман” - сурхондарёлик аёл тергов ва суддан норози
19:11 / 26.11.2025