Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Хитойни Қизил денгиздаги лазер ҳужумида айблади
Хитой ҳарбий кемаси Қизил денгизда ҳусийчиларнинг ҳужумларидан ҳимояланиш учун Европа Иттифоқининг Aspides миссиясида иштирок этаётган Германия разведкачи самолётига лазер билан ҳужум қилди. Германия Ташқи ишлар вазирлиги Хитой элчисини чақиртирди.
Германия ҳукумати Хитойни Қизил денгиздаги савдо кемаларини ҳимоя қилиш учун Европа Иттифоқининг Aspides ҳарбий-денгиз миссиясида иштирок этаётган немис ҳарбий самолётига лазерли ҳужум уюштирганликда айблади. Германия Ташқи ишлар вазирлиги разведкачи самолётга Хитой ҳарбий кемасидан лазер ёрдамида ҳужум қилинганини маълум қилди ва воқеа юзасидан Хитой элчисини чақиртирди.
«Германия шахсий таркибига таҳдид яратиш ва миссияни бузиш мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас», деб таъкидлади Берлин.
Германия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, шикастланган самолёт воқеадан сўнг хавфсиз қўнишга муваффақ бўлган. AFP сўровига жавобан идора вакили Хитой кемаси экипажи лазер ёрдамида самолётда «одамлар ва жиҳозларни хавф остига қўйганини» айтди. Ҳодисадан сўнг, эҳтиёт чораси сифатида парвоз тўхтатилди ва самолёт Жибутидаги базасига қайтди. Самолёт кейинчалик миссияда иштирок этишда давом этди, дея хабар беради агентлик Мудофаа вазирлигига таяниб.
Кейинчалик таъкидланганидек, ҳужум «сабабсиз ва олдиндан алоқаларсиз» мунтазам парвоз пайтида амалга оширилган. Хитой кемаси аввал ҳам бу ҳудудда бир неча бор пайқалган. Dpa маълумотларига кўра, ҳужум 2 июл куни содир бўлган.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:41 / 17.06.2026