Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик Чимён тоғида ёнғин содир бўлди
Тошкент вилояти ФВБ ёнғин оқибатида дам олиш масканлари ва аҳоли яшаш хонадонларига зарар етмаганини маълум қилди.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Кичик Чимён тоғида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун 10 июл куни соат 19:32 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Бурчимулла» ўрмон хўжалигига қарашли Кичик Чимён тоғида қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган ва олов ўчирилган.
Ёнғин оқибатида дам олиш масканлари ва аҳоли яшаш хонадонларига зарар етмаган.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин чиққани, уни қуршаб олишга салкам 2 соат вақт кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025
Пойтахт бозорларида ёнғин ва газ хавфсизлиги юзасидан кучайтирилган текширувлар ўтказилди
21:40 / 03.12.2025