Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Медуза» асосчиси Тимченко Россияда сиртдан ҳибсга олинди
Тимченко «номақбул ташкилот» фаолиятини амалга оширганликда айбланмоқда.
Москванинг Черемушкино суди «Медуза» нашри асосчиси Галина Тимченкони икки ойга сиртдан ҳибсга олди. Суд матбуот хизматининг 9 июл, чоршанба куни хабар беришича, Тимченко «номақбул ташкилот» фаолиятини амалга оширганлик иши бўйича айбланувчидир.
Суд журналистни ҳибсга олиш Россия Федерацияси ҳудудига экстрадиция қилинган пайтдан ёки Россияда ҳибсга олинган пайтдан бошлаб ҳисобланишини билдирди.
20 май куни Галина Тимченкога нисбатан «номақбул» ташкилот фаолияти юзасидан жиноий иш очилиб, кейинчалик у қидирувга берилган эди. Иш очилган моддада олти йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.
2023 йил январ ойида Россия Федерацияси Бош прокуратураси «Медуза» нашрини Россияда «номақбул» ташкилот деб эълон қилди. Идорага кўра, нашр фаолияти «Россия Федерацияси конституциявий тузуми ва хавфсизлиги асосларига» таҳдид солади.
2024 йил август ойида Россия Адлия вазирлиги Галина Тимченкони «чет эл агентлари» реестрига киритди.
Мавзуга оид
16:12 / 27.12.2025
“Медуза” асосчиси Тимченко сиртдан 5 йилга колонияга ҳукм қилинди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025