Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди
Шу орқали у Американинг WildCat роботини ортда қолдирди — унинг тезлиги сониясига 8,8 метргача етган эди.
Хитойдаги Mirror Me стартапининг робот ити 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди. Бу роботлар орасидаги энг яхши натижа, деб ёзади South China Morning Post.
Қайд этилишича, Black Panther II номли робот ўз тезлигини сониясига 9,7 метр тезликка қадар оширишга муваффақ бўлган. Шу орқали у Американинг WildCat роботини ортда қолдирди — унинг тезлиги сониясига 8,8 метргача етган эди.
Расман жаҳон рекорди ҳали ҳам Корея илғор технологиялар институти талабаларининг робот итига тегишли. Уларнинг ихтироси 100 метрни салкам 20 сонияда босиб ўтган.
Mirror Me асосчиси Цзин Юнбин «вақти келганда» компания Гиннеснинг рекордлар китобига ўзларининг робот ити натижаси қайд этилиши учун ариза беришини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, компаниянинг мақсади — 2026 йилга қадар сониясига 10 метр тезликда югуришга қодир икки оёқли роботни, 2030 йилгача эса шахсий ёрдамчиси сифатида ишлай оладиган ҳуманоид роботни яратишдан иборат.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026