Жаҳон | 15:49 / 12.07.2025
4402
2 дақиқада ўқилади

Россияда Белгороддаги ўғирлик учун миллиард рубл ундирилмоқчи

Россия Федерацияси Бош прокуратураси Украина билан чегарада ҳимоя иншоотлари қурилиши ташкилотчиларидан деярли бир миллиард талаб қилди. Гап Белгород вилоятида катта миқдордаги маблағларни ўғирлаш ҳақида кетяпти.

Фото: picture-alliance/dpa/Sputnik/N. Seliverstova

Россия Бош прокуратураси Белгород вилоятининг Украина билан чегарасида ҳимоя иншоотлари қурилиши чоғида йирик ҳажмдаги ўғирлик ҳолати бўйича деярли бир миллиард рубл ундиришни талаб қилиб, судга даъво аризаси киритди, деб ёзади «Коммерсант» газетаси 11 июл, жума куни даъво аризаси нусхасига таяниб.

Ҳужжатга кўра, 2022-2024 йилларда Белгород вилоятига Украина билан чегарада истеҳкомлар (взвод истеҳкомлари, танкка қарши пирамидалар, дуглар, техника учун истеҳкомлар, хандақлар, ариқлар ва бошқалар) қуриш учун федерал бюджетдан 19,5 миллиард рубл ажратилди.

2022 йилдан бери маблағларнинг асосий бошқарувчиси Белгород вилояти қурилиш вазирлиги бўлиб келган. Вилоят ҳукумати қарори билан ўша пайтда Алексей Сошников раҳбарлик қилган вилоят «Капитал қурилиш бошқармаси» давлат бюджет ташкилоти бош пудратчи бўлди. Бошқарма ишини вилоят ҳокимининг ўринбосари – мулк ва ер муносабатлари вазири Рустем Зайнуллин назорат қилган.

«Назорат чора-тадбирлари натижасида Зайнуллин ва Сошников ўз мансаб мавқейидан шахсий мақсадларда ҳамда учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб мамлакат мудофааси учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан ноқонуний бойиш мақсадида фойдалангани аниқланди», дейилади Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг даъво аризасида.

Назорат органининг маълумотларига кўра, Зайнуллин ва Сошников новосибирсклик тадбиркор Сергей Петряковни (унга тегишли «Стройинвестрезерв» МЧЖ орқали улар мансабдор шахсларга пул ўтказган), шунингдек, унинг бизнес шериги, Санкт-Петербургдаги "Регион Сибирь" МЧЖ асосчиси Дмитрий Боровлевни жалб қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид