Ўзбекистон | 20:30 / 15.07.2025
6040
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов Хитой раиси билан учрашди

Си Жинпинг билан кўплаб соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари муҳокама қилинди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 15 июл куни Тянжин шаҳрида Хитой раиси Си Жинпинг билан учрашди.

«Учрашувимиз давомида ҳамкасбларим билан биргаликда савдо, транспорт алоқалари ва маданий алмашинувларни ўз ичига олган барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилдик», деб ёзди вазир ижтимоий тармоқда.

Саидовнинг таъкидлашича, учрашувда томонлар ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий фаровонликни таъминлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга кўмаклашиш борасида биргаликда ҳаракат қилишни яна бир бор тасдиқлаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид