Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ АҚШга қарши 72 млрд евролик жавоб божларини тайёрлади
Европа Иттифоқи расмийлари Доналд Трампнинг таҳдидларига жавобан АҚШ товарларига 72 миллиард евролик божлар тайёрлади. Брюссел Вашингтон билан музокараларга очиқ, бироқ «барча воситалар столда сақланиб қолаётганини» қайд этди.
ЕИ расмийлари АҚШнинг шунга ўхшаш ҳаракатларига жавобан божлар ундириладиган 72 миллиард евролик АҚШ товарлари рўйхатини тайёрлади. Бу ҳақда 14 июл, душанба куни Европа Иттифоқининг савдо бўйича комиссари Марош Шефчович маълум қилди.
«Бугун Еврокомиссия аъзо давлатларга АҚШдан импорт қилинадиган товарларнинг иккинчи рўйхати бўйича умумий қиймати тахминан 72 миллиард евро бўлган таклифни тақдим этади. Энди улар буни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлади», — дея расмийнинг сўзларидан иқтибос келтирилади ЕК сайтида.
«Бу бизнинг барча воситаларимиз эмас, барчаси столда сақланиб қолади», деб қўшимча қилди Шефчович. У гап қайси товарлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.
Шу билан бирга, унга кўра, Брюссел Вашингтон билан музокаралар учун очиқ. «Бизнинг трансатлантик муносабатларимиз музокаралар йўли билан ечим топишга лойиқ», — деди Европа комиссари.
12 июл куни Доналд Трамп 1 августдан Евроиттифоқдан етказиб бериладиган товарларга 30 фоизлик божхона тўловларини жорий этиш ниятида эканини маълум қилди. У буни Брюссел ва Вашингтон ўртасидаги «энг жиддий савдо дефицитларидан бири» билан изоҳлади.