Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон Россиянинг «соядаги флоти» 135 танкерига қарши санкция киритди
Иккита денгиз фирмаси ва 135 та нефт танкери Буюк Британиянинг янги санкциялари остида қолди. Лондон маълумотларига кўра, улар 2024 йил бошидан буён Россия учун 24 миллиард долларлик хомашёни ноқонуний олиб ўтган.
21 июн, душанба куни Буюк Британия, Лондонга кўра, Россия Федерациясининг «соядаги флоти»га тегишли бўлган, Москва томонидан Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун фойдаланилган 135 та танкерга нисбатан санкциялар жорий қилди. Британия ҳукумати веб-сайтидаги пресс-релизга кўра, 2024 йил бошидан буён ушбу кемалар 24 миллиард долларлик юкларни ноқонуний равишда олиб ўтган.
«Янги санкциялар Россиянинг муҳим нефт саноатига босимни кучайтиради ва Путиннинг соядаги флоти фаолиятига зарба беради», — дейилади ҳужжатда. Чекловлар Россия Украинада уруш олиб бориш учун фойдаланадиган нефт даромадлари оқимини тўхтатишга қаратилган, дея таъкидлайди Лондон.
Санкциялар, Буюк Британия маълумотларига кўра, Габон байроғи остида Россия «соядаги флоти» кемаларини рўйхатдан ўтказган Intershipping Services LLC'га ҳам таъсир кўрсатди. Ҳар йили Россия ҳукумати топшириғига кўра, улар 10 миллиард долларгача бўлган товарларни ташиган, дейилади пресс-релизда.
Чекловлар остида қолган яна бир компания Litasco Middle East DMCC бўлди. Британия расмийларига кўра, бу компания Россиянинг «Лукойл» концерни билан боғлиқ ва катта ҳажмдаги Россия нефтини ташиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026