Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада автомобил дарахтга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Қува туманида қувиб ўтиш қоидасини бузган Nexia 3 йўл четидаги дарахтга бориб урилди.
23 июл куни Фарғона вилояти Қува туманида Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ЙТҲ соат 16:00 ларда Толмозор маҳалласи ҳудудидан ўтган D-105 Фарғона ҳалқаси автомобил йўлида юз берган.
1993 йилда туғилган Б.С автомобилни бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва бошқарувни йўқотган. Машина йўлнинг ўнг томонидаги ёнғоқ дарахтига бориб урилган.
Дастлабки маълумотлар кўра, оқибатда салондаги йўловчи воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026