Ўзбекистон | 07:40 / 26.07.2025
1989
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Ўзбекистонда касбга ўқитиш инновацион марказини очади

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари ва Миграция агентлиги вакиллари Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида жойлашган APEC Training Center раҳбарлари билан онлайн музокара ўтказди.

Фото: Дунё

Унда мазкур ўқув маркази имкониятларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистон ва Европа мамлакатларидаги йирик корхоналарга Ўзбекистондан малакали кадрлар жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

APEC Training Center вакиллари чет эл корхоналари эҳтиёжидан ва ҳозирда ишчи кучига талаб кўплигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга ва келажакда ўз ваколатхонасини очиш режалари ҳақида маълум қилди.

Қозоғистон томони мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш имкониятларини батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келишини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид