Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада оғир юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланди
Бу чора экстремал иқлим шароитларида, хусусан, ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетган вақтда йўллар ва йўл сунъий иншоотларининг техник ҳолатини сақлаб туриш зарурати билан изоҳланган.
Фарғона вилояти ҳудудидан ўтган автомобил йўлларида оғир юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими қарори (.pdf) қабул қилинди.
Қайд қилинишича, 20 июлдан 20 октябргача Фарғона вилояти ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати ҳар куни соат 8:00 дан 18:00 га қадар вақтинча чекланади.
Ушбу қарор Фарғона вилоятида экстремал иқлим шароитларида, хусусан, ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетган вақтда йўллар ва йўл сунъий иншоотларининг техник ҳолатини сақлаб туриш зарурати билан изоҳланган.
Чеклов автомобил йўлларида юк ташишда транспорт воситасининг ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги 10 тонна ва ундан ортиқ бўлган юк автомашиналари, ёнғинга чидамли бўлмаган ёки муҳит учун хавфли юк ташувчи транспорт воситалари, бошқа махсус талабларга жавоб бермайдиган оғир автотранспортларга тааллуқли этиб белгиланди.
Тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш ва фавқулодда ҳолатлар хизматларига тегишли транспорт воситалари, коммунал ва саноат хизматларини таъминловчи махсус транспортлар, рухсатномага эга бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот етказиб бериш воситаларига (фақат махсус белгилар билан) мазкур чеклов татбиқ этилмайди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026