Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ядровий сувости кемалари бошқа жойга кўчирилганини тасдиқлади
Иккита ядровий сувости кемаси аллақачон «бўлиши керак бўлган жойда», деди Трамп Дмитрий Медведев билан можаро фонида буйруқ берилганидан бир неча кун ўтиб.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев билан можарога киришганидан кейин «тегишли ҳудудга» жойлаштиришни буюрган иккита ядровий сувости кемаси белгиланган манзилга етиб келди. Улар «аллақачон бўлиши керак бўлган минтақада», деди Трамп 3 август, якшанба куни кечқурун Ню-Жерсидан Вашингтонга учишидан олдин журналистларга.
Бироқ у сувости кемалари қайси минтақада жойлашгани, улар ядро қурилмалари ёки ядро қуроллари билан жиҳозланганига аниқлик киритмаган. Америка ядровий сувости кемаларининг жойлашуви ўта махфий сир сифатида кўрилади.
Трампнинг иккита атом сувости кемасини «тегишли ҳудудларга» жўнатиш ҳақидаги буйруғи тўғрисида 1 август куни маълум бўлди. У бу қадамини Дмитрий Медведевнинг «ўта провокацион баёнотлари» билан изоҳлади. Қарор «агар бу аҳмоқона ва ғазаблантирувчи баёнотлар шунчаки сўзлардан иборат бўлмаса», деб қабул қилинди», деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида. Трамп «сўзлар жуда муҳим» ва «кўпинча кутилмаган оқибатларга олиб келади» деб тушунтирди. «Умид қиламанки, бу сафар бундай бўлмайди», — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
28 июл куни Медведев Х ижтимоий тармоғида Россияга қарши санкциялар жорий этиш тарафдори бўлган америкалик сенатор Линдси Грэм билан можарога киришди. Оқ уй раҳбарининг янги ултиматуми — Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувларга эришиш муддатини 50 кундан 10 кунга қисқартиришни у Россия ва АҚШ ўртасидаги «таҳдид ва уруш сари қадам» деб атади ва Трамп ҳамда Грэмни «чоллар» деб атади. Бунга жавобан Трамп 31 июл куни Truth Social'да Россия нефтининг йирик импортчиларидан бири бўлган Ҳиндистон ва Россия иқтисодларини «ўлик» деб атади. У Медведевни «тилини тийиб юришга» чақирди ва «жуда хавфли ҳудудга кираётганини» қайд этди.
Мавзуга оид
13:33
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
22:24 / 16.06.2026
Трамп Европа Иттифоқи таъсирида Украина бўйича позициясини ўзгаргартирди — ОАВ
18:52 / 16.06.2026
АҚШ ва Эрон келишуви. Нималар маълум?
20:26 / 15.06.2026