Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суюлтирилган газ маҳсулоти ноқонуний сақланаётган "бункер" аниқланди
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси топшириғи билан ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда табиий ва суюлтирилган газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Фото: Ҳудудгазтаъминот
Андижон вилояти Асака туманидан келиб тушган тезкор маълумот асосида «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг «Хонақа» МФЙда яшовчи фуқаро И. С. хонадонида ўрганиш ўтказди.
Ўрганишлар давомида хонадонда 63 дона (34 дона суюлтирилган газ тўлдирилган, 29 дона бўш) маиший газ баллонларини техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланди. Шунингдек, 1 дона тарози ва газни автомобилларга ўтказишга мослаштирилган 4 дона резина шланглар борлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Мавзуга оид
19:51 / 04.12.2025
Энергетика вазирлиги яратгани иддао қилинган мобил илова хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб чиқди
11:42 / 07.11.2025
Имтиёзли суюлтирилган газни ноқонуний сотишга уриниш фош этилди
19:17 / 12.10.2025
Метан “заправка”ларга лимит қўйилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз - “Ҳудудгазтаъминот”
14:47 / 29.07.2025