Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ППХ тўловли асосда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ички ишлар органлари патрул-пост хизмати (ППХ) бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб юридик шахслар ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали ППХ бўлинмаларига шартномавий-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатиш учун мурожаат қилиши мумкин.
ППХ бўлинмалари ИИВнинг "Электрон патрул" тизими орқали жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсата олади.
Маъмурий регламент қуйидаги тартибларни белгилайди:
- фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юридик шахслар томонидан ички ишлар органларининг патрул-пост хизмати бўлинмаларига мурожаат қилиш;
- аризаларни кўриб чиқиш ва уларни рад этиш асослари;
- фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш.
Маъмурий регламент оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек, йиғилишлар, митинглар, кўча намойишларига нисбатан қўлланмайди.
Белгиланган шаклдаги ариза ваколатли орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Бунда ваколатли орган ходими ариза берувчи билан биргаликда фуқаролар тўпланиш жойини кўздан кечиради.
Фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечириш натижалари бўйича далолатнома тузилади, унда объект ҳудудининг чегаралари, зарур шахсий таркиб сони, хизмат хоналари, постлар ва ҳаракат маршрутларининг жойлашуви, жавобгарлик зонаси, ходимларнинг иш тартиби ва иш қоидалари белгиланади, шунингдек шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Патрул-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифлари белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026