Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистон билан геологик қидирув ишларида ҳамкорликни кенгайтиради
Хитой компанияси Ўзбекистон билан қимматбаҳо ва стратегик аҳамиятга эга бўлган фойдали қазилмалар конларининг истиқболли участкаларида геологик қидирув ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради.
Хитойга ташриф доирасида бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг China National Gold Group миллий олтин қазиб олиш корпорацияси вакиллари билан музокаралар ўтказди, музокаралар якунида икки томоннинг инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, эришилган келишувларга мувофиқ, China National Gold Group компанияси қимматбаҳо ва стратегик аҳамиятга эга фойдали қазилмалар конларининг истиқболли участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш, ерости бойликларидан фойдаланиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий технологияларни жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, устувор лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиради.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026