Жаҳон | 21:35 / 10.08.2025
1922
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Автобус пахта ортилган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Фото: Anadolu Agency

Бразилияда автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 45 киши жароҳатланди, 11 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, автобус Лукас-ду-Риу-Верде шаҳрида пахта ортилган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида 11 киши ҳалок бўлган, 45 киши турли даражада тан жароҳати олган, 10дан ортиқ кишининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид