Жаҳон | 18:57 / 11.08.2025
2329
1 дақиқада ўқилади

Эрон ва Ироқ хавфсизлик борасида келишув имзолади

Ироқда бўлиб турган Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижони Ливанга бориши кутилмоқда.

Фото: Mehr News Agency

Эрон ва Ироқ хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолади, деб хабар берди "Меҳр" агентлиги.

"Биз Ироқ билан жуда муҳим мавзу бўлган хавфсизлик борасидаги келишувни ишлаб чиқдик. Эроннинг қўшнилар билан муносабатларида эронликлар хавфсизлиги диққат марказида туради, лекин шу билан бирга, Эрон бу масалада қўшни мамлакатларга ҳам эътибор қаратади", - деди Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижони Бағдодга ташрифи чоғида.

Келишувни Ларижони ва Ироқ миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчиси Қосим ал Аражи имзолаган.

Ларижони тез орада Ироқдан Ливанга йўл олиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид