Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қўшинлари Запорижжя шаҳри автовокзалига авиабомба ташлади
19 киши жароҳатланди, еттита кўп қаватли уй ва нотурар жой ҳам шикастланди.
Россия қўшинлари 10 август куни Украинанинг Запорижжя шаҳрига авиабомбалар ташлади, оқибатда 19 киши жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Россия армияси бошқариладиган авиабомбалар (КАБ) билан иккита зарба берган. Зарбалардан бири ичида одамлар бўлган автовокзалга берилган. Жабрланганларнинг аҳволи асосан ўртача оғирликда. Яна бир зарба Запорижжя тиббиёт университети клиникасига берилган. Федоров айтганидек, у ерда жабрланганлар йўқ.
Зарбалар оқибатида еттита кўп қаватли уй ва нотурар жой ҳам шикастланди, деб аниқлик киритди Федоров.

Володимир Зеленский кечки мурожаатида Запорижжяга берилган зарбани қоралади. «Ҳамма Россиянинг тинчлик сари ҳақиқий қадами, ерда ёки ҳавода ҳаётни сақлаб қолиши мумкин бўлган бирорта ҳам қадами йўқлигини кўрмоқда. Шунинг учун санкциялар керак, босим керак», деди Украина президенти.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026