Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 50 мингта «ақлли» сув ҳисоблагич ўрнатилади
Лойиҳа Франциянинг Suez компанияси билан Тошкент шаҳри сув таъминоти тизимини янгилаш бўйича 7 йиллик дастур доирасида амалга оширилади.
2025 йил охиригача Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида аҳоли хонадонларига тахминан 50 мингта «ақлли» совуқ сув ҳисоблагичи ўрнатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси матбуот котиби Равшан Ёқубжонов маълум қилди.
Лойиҳа Франциянинг Suez компанияси билан Тошкент шаҳри сув таъминоти тизимини янгилаш бўйича 7 йиллик дастур доирасида амалга оширилади.
Қайд қилинишича, қурилмалар Шайхонтоҳур туманида 2 йил давомида синовдан ўтказилган.
«Қарийб 10 кун бўлди, Янгиҳаёт туманида ҳисоблагичлар ўрнатила бошланди. Йил охиригача 50 мингта ҳисоблагич ўрнатиш режалаштирилган», деди у.
Янги ҳисоблагич радиомодул билан жиҳозланган. Шу туфайли, улар автоматик равишда сув истеъмоли, босим, носозликлар ва ташқи аралашув ҳолатлари тўғрисида маълумотларни узатиши мумкин. Кўрсаткичлар биллинг тизимига автоматик тарзда келиб тушади, истеъмолчилар эса сув истеъмоли тўғрисидаги маълумотларини шахсий кабинет орқали текшириши ва хизматлар учун мобил иловалар ёрдамида тўлаши мумкин бўлади.
5 йил ичида пойтахтдаги 670 мингта уйга янги ҳисоблагич ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Компания маълум қилишича, фуқаролар хонадонига ҳисоблагич ўрнатиш навбати келганда бу ҳақда маҳалла фуқаролар йиғини орқали хабардор этилади. Ҳеч қандай телефон қўнғироғи ёки SMS-хабар юборилмайди. Шунингдек, ҳисоблагич ўрнатиш учун онлайн ариза олинмайди ёки уни тасдиқлаш учун код сўралмайди.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026