Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Чехия президенти билан муносабатларни узди
Таъкидланишича, Чехия президентининг Ҳиндистонда далай-лама билан учрашиши Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказган.
Чехия президенти Петр Павел Ҳиндистонда далай-лама XIV билан учрашганидан сўнг Хитой Чехия етакчиси билан муносабатлар узилганини эълон қилди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лин Цзяннинг билдиришича, Чехия президентининг бу ҳаракати Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказган.
“Хитойнинг кўп марта қаршилик қилишига қарамасдан, Чехия президенти Петр Павел далай-лама билан учрашиш учун Ҳиндистонга борди. Бу Чехия ҳукуматининг Хитой ҳукумати олдидаги сиёсий мажбуриятларига зид бўлиб, Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказади”, — деб таъкидлади Лин Цзян.
Унинг қўшимча қилишича, Хитой бундай учрашувларни қоралайди ва кескин қарши чиқади ҳамда Чехияга протест билдиради.
Пекин Тибетни ўз ҳудудининг ажралмас қисми деб ҳисоблаши сабабли далай-ламани тасдиқлаш ўзининг истисносиз ҳуқуқи эканлигини таъкидлаб келади.
Хитой ҳукуматининг билдиришича, далай-ламани сайлаш жараёни Хитойнинг Тибет мухтор туманида ўтказилиши шарт. Тибет Хитой таркибида мухторият мақомига эга.
Мавзуга оид
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
22:15 / 09.06.2026