Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico Трамп ва Путин учрашуви олдидан Украинанинг талабларини эълон қилди
15 август куни Доналд Трамп ва Владимир Путин Аляскада музокара ўтказади. Володимир Зеленский бу учрашув Москва ва Вашингтон учун муҳимлигини, Украина борасида улар қарор қабул қила олмасликларини айтган.
Фото: AP
Россия билан тинчлик келишувини тузиш учун Украина бешта асосий талабни илгари сурмоқда, деб ёзади Politico. Газета АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви олдидан бу талабларни эълон қилди:
Ҳудудий ён беришлардан олдин ўт очишни қатъий тўхтатиш;
Россия Украинага етказган зарарни тўлаши шарт. Зарар 500 млрд–1 трлн доллар деб баҳоланмоқда;
Украина Евроиттифоқ ва НАТОга киришни келгусидаги ҳужумларнинг олдини олиш деб ҳисоблайди. Киев шуниндек, Москванинг қуролли кучлар сонини камайтириш ва Украинага қурол етказилишини тўхтатиш талабларини рад этади;
Украин ҳарбий асирлари ва болаларни қайтариш;
Украина Россияга қарши санкциялар сақланиб қолишини талаб қилади.
15 август куни Доналд Трамп ва Владимир Путин Аляскада музокара ўтказади. Украина президенти Володимир Зеленский бу учрашув Москва ва Вашингтон учун муҳимлигини, Украина борасида улар қарор қабул қила олмасликларини айтди.
Мавзуга оид
20:24 / 23.12.2025
Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди
18:22 / 23.12.2025
Трамп Тўқаевга Оқ уйнинг «рамзий калити»ни совға қилди
15:57 / 23.12.2025
«Биз Гренландияни олишимиз керак» — Трамп минерал ресурсларга бой оролга кўз тикмоқда
13:21 / 23.12.2025