Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилашдан манфаатдор эмас
Ким Чен Иннинг синглиси бу бўйича кескин баёнот берди.
Фото: Global Look Press/Inter-Korean Summit Press Corps
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжон Пхенян Жанубий Корея билан муносабатларни йўлга қўйишни истамаслигини маълум қилди.
«Биз АҚШ содиқ хизматкори ва содиқ иттифоқчиси бўлган Корея Республикаси [Жанубий Корея] билан муносабатларни яхшилашга бўлган иродамиздан бутунлай маҳрум эканимизни бир неча бор таъкидладик ва бу якуний позиция ва фикр бизнинг конституциямизда қайд этилган», дейилади Ким Ё Чжоннинг Марказий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотида.
Унинг маълум қилишича, Жанубий Корея матбуоти баёнотларига зид равишда, Шимолий Корея чегара ҳудудларидаги радиокарнайларни демонтаж қилмаган ва буни амалга ошириш ниятида ҳам эмас. Унинг фикрича, Сеулнинг КХДРга нисбатан сиёсати ҳам ўзгармаган.
«Ва 18 августдан бошланадиган қўшма ҳарбий машғулотлар Корея Республикасининг душманлик кайфиятини яна бир бор тасдиқлайди», деб қўшимча қилди Ким Ё Чжон.
Жанубий Корея ва АҚШ 18-28 август кунлари Ulchi Freedom Shield 25 (UFS) кенг кўламли ҳарбий машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026