Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги» эълон қилинди
Бандлик вазирлиги барча таълим муассасаларида мажбурий меҳнат юзасидан назорат тадбирлари ўтказади.
Фото: Kun.uz
15 августдан бошлаб, Республика бўйича мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида «Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги» эълон қилинди. Меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирлари ўтказади.
«Сўнгги кунларда ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари бўйича эълон қилинаётган хабарлар фуқароларимизнинг меҳнат ҳуқуқлари дахлсизлиги хавф остида эканини кўрсатмоқда», дейилади вазирлик баёнотида.
Қайд қилинишича, ўқитувчи ва мураббийларни мажбурий меҳнатга жалб этиш бўйича 10 га яқин ҳолатлар тасдиғини топиб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланган. Тегишли вазирлик ва идораларга қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда уларнинг келиб чиқишига имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.
Таъкидланишича, ҳафталик доирасида мажбурий меҳнатга йўл қўйган иш берувчилар ва барча масъул мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилади.
Аввалроқ, Kun.uz ўқитувчиларнинг тинимсиз мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани, деярли барча вилоятларда янги ўқув йили бошланишидан аввал устозлар ҳокимиятларнинг текин мардикорига айлангани ҳақида мақола эълон қилган эди.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
16:33 / 29.11.2025
Ўзбекистон ОТМда бизнес-таълимга AMBA аккредитацияси жорий этилади
22:23 / 23.11.2025
Мигрант болаларнинг 80 фоизи Россия мактабларига қабул қилинмади
13:34 / 11.11.2025