Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ҳокимиятида энди оилавий-уруғчилик тизими йўқ – Тўқаев
Қозоғистон президенти давлат хизматида меритократия тамойили қарор топаётганини айтди. “Ҳокимиятда энди оилавий-уруғчилик тизими йўқ, лавозимга тайинлашда биринчи навбатда билим ва профессионаллик ҳисобга олинади”, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Фото: Акорды
Қозоғистон ҳокимиятида энди оилавий-уруғчилик тизими йўқ, деди республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўқитувчиларнинг Август конференциясида.
«Бугун биз бир ёқадан бош чиқариб, бутун халқ бўлиб, адолатли, тоза ва кучли Қозоғистонни барпо этмоқдамиз. Миллатнинг янги сифатини шакллантириш учун биз муҳим ислоҳотларни бошладик. Бу кенг кўламли ва мураккаб иш бўлиб, унда сезиларли натижаларга эришилди. Сиёсий тизим тўлиқ янгиланди, янги иқтисодий йўналиш белгилаб олинди. Жамиятимиз ўзгармоқда, фуқароларнинг онги ва тафаккури ўзгармоқда. Давлат хизматида меритократия тамойили қарор топмоқда. Ҳокимиятда энди оилавий-уруғчилик тизими йўқ. Лавозимга тайинлашда биринчи навбатда билим ва профессионаллик ҳисобга олинади», деди Тўқаев 15 август куни.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Қозоғистонда эркинликни севувчи ва фикрловчи авлод ўсиб келмоқда.
«Қонун ва тартибни ҳурмат қилиш барқарор тамойилга айланмоқда. Бир сўз билан айтганда, Қозоғистон ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйди. Бироқ шуни тушуниш керакки, ўзгаришларни эълон қилиш етарли эмас, уларни мустаҳкамлаб қўйиш ҳам муҳимдир. Бунинг учун одамларнинг онгини янгилаш керак», деб таъкидлади президент.
Мавзуга оид
12:12
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашув ўтказилди
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
16:03 / 04.12.2025