Жаҳон | 18:54 / 15.08.2025
15178
3 дақиқада ўқилади

«Украина ва Аляска энди ҳеч қачон Россияники бўлмайди» – саммит арафасида Анкориж кўчаларидан фоторепортаж

Анкорижда юзлаб одамлар Трамп ва Путин музокаралари олдидан Киевни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди.

Drew Angerer / AFP / Scanpix / LETA

Аляскадаги Анкориж шаҳрида 15 август куни АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда. Саммитнинг асосий мавзуси Украина, аммо президент Володимир Зеленский музокараларда иштирок этмайди.

Трамп ва Путиннинг Анкориждаги учрашуви арафасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича акциялар ташкиллаштирилди. Stand UP Alaska жамоат ташкилоти раҳбари Эрин Жексон-Ҳилл саммитдан уч кун олдин «Укринформ» агентлиги билан суҳбатда Путин «ҳарбий жиноятчи ва унга Америка заминида жой йўқлиги»ни айтганди. «Биз авторитар диктаторлар штатимизга таклиф этилишини қўллаб-қувватламаймиз» дея таъкидлаганди у.

Stand UP Alaska ҳисоб-китобларига кўра, 14 август куни бўлиб ўтган норозилик намойишига мингга яқин одам келган. Stand UP Alaska музокаралар куни яна бир акция ўтказишни – Анкорижда Украинанинг улкан байроғини ўрнатишни режалаштирмоқда. Meduza Анкорижда Украинани қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган акциядан суратлар эълон қилди.

«Путин — ҳибсга» ёзувли плакат. Халқаро жиноий суд 2023 йилда РФ президентини ҳибсга олишга ордер берган. АҚШ ХЖС аъзоси эмас ва ушбу суд юрисдикциясини тан олмайди.
Jeenah Moon / Reuters / Scanpix / LETA
«Аляска Украина билан бирдам» ёзувли плакат кўтарган акция иштирокчиси
Nathaniel Wilder / Reuters / Scanpix / LETA
Плакатдаги ёзув: «Украина ва Аляска энди ҳеч қачон Россияники бўлмайди».
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Плакатда шундай ёзув бор: «Аляска сотиш, алмаштириш ёки савдо қилиш учун ЭМАС»
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Акция иштирокчисининг бош кийимида АҚШ президентининг совет махсус хизматлари билан алоқаси ҳақидаги конспирологик назарияга ишора қилинган, унда «​​​​​Қирол эмас, КГБ агенти»​​​​​​ ёзуви туширилган нишон ёпиштирилган
/Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Nathaniel Wilder / Reuters / Scanpix / LETA
Анкориж кўчаларидан биридаги постерда Путин ҳарбий жиноятчи деб аталган
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
«​​​​​​Путин Украинада тўхтамайди» ёзуви ва 2022 йил июл ойида Красноярскда суратга олинган «​​​​​Аляска  бизники» реклама тахтасининг фотосурати
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Jeenah Moon / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳанна исмли украиналик аёл Аляскага 2019 йилда келган

Анкориждаги саммит бўлиб ўтадиган Элмендорф-Ричардсон ҳарбий базасига кириш жойида турган журналистлар
Al Drago / Bloomberg / Getty Images
Муаллиф:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид