Жаҳон | 00:09 / 16.08.2025
2817
1 дақиқада ўқилади

Германиянинг Украинага берадиган ҳарбий ёрдами ҳажми маълум қилинди

Таъкидланишича, Германия Украинани техника ва қурол-яроғлар етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлайди.

Фото: Bild

Яқин йилларда Германия томонидан Украинага кўрсатиладиган ҳарбий ёрдам миқдори 40 миллиард еврога етади. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Фуқаролик йўналишида берилган ёрдам ҳажми 34 миллиард еврони ташкил этади. Маблағлар жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа, қиш мавсумида кенг кўламли ёрдам бериш, энергетикани тиклаш, гуманитар ёрдам учун сарфланади. 

Вазирликнинг таъкидлашича, Германия Украинани техника ва қурол-яроғлар етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлайди.

 

Аввалроқ Европанинг НАТОга аъзо беш давлати Украина учун АҚШдан қурол сотиб олишнинг янги механизмига маблағ ажратишга рози бўлгани айтилганди. Хусусан, Германия ва Нидерландия 500 миллион евродан маблағ ажратган, қолган қисмини эса Швеция, Норвегия ва Дания ажратади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид